«Синди» - дерлар омадинг,
Бир зум сени тарк этса.
Юзлар шувит эмасми,
Дўст дўстлигин унутса?
Яратгандан бир синов,
Йўқламайди ҳеч биров.
Ўй-хаёлдан соч қиров
Дўст дўстлигин унутса!
Умринг ўтар тизгинсиз,
Усиз ҳаёт қадрсиз.
Кунларингдир файзсиз,
Дўст дўстлигин унутса!
Оллоҳ берса омадинг,
Кўтаргайсан қоматинг.
Шунда ўзгарт қисматинг,
Дўст дўстлигин унутса!