Яратганим беадад шукур,
Мен бахтлиман кўзлар тегмасин.
Ҳаёт бердинг гўзал бетакрор,
Дейман, шайтон йўлдан урмасин.
Бандам дегин-кўплар қатори,
Ниятларим бўлсин ижобат.
Иймонимни асрай, худойим,
Қилай сенга тоат-ибодат.
Ота-онам тоғу-таянчим,
Меҳридарё, қиблам-юпанчим.
Соғу омон бўлишсин илло,
Қўш қаришиб бўлиб қувончим.
Ўғил-қизим кўзимнинг нури,
Ўқиб камол топишсин бари.
Орзуйим шу Ўзбекистоннинг,
Фахри бўлса фарзандим бори.
Пок ниятлар ижобат қилиб,
Юзим ёруғ айлагин Оллоҳ.
Ҳаётимдан хушнудман шукур
Паноҳингда асрагин , Оллоҳ!