Bosh sahifa | Ortga qaytish

РОССИЯДА ЮРГАН БИРОДАР

Бўйим етди мадад бўлайин,
Отамга куч, таянч бўлайин,
Деб бир ёнда суянч бўлайин,
Россияда юрган, биродар.

Соғинч тиғлар кўзларинг ёшлаб,
Қўл қабарган қиш-ёзин ишлаб,
Рўзғор учун жонни ҳовучлаб,
Россияда юрган, биродар.

Шодланасан бериб эътибор,
Қишлоғингдан бўлса бир хабар,
Юрт соғинчи тиғга баробар,
Россияда юрган, биродар.

Омон бўлсин азиз бошларинг,
Оқса оқсин севинч ёшларинг,
Тўйинг кўрсин қариндошларинг
Россияда юрган , биродар.