Ризқинг териб узоқ-яқин маконларда,
Мусофирлар бўлган ҳамма замонларда
Ул бандангдир билмам қайси томонларда,
Асра Оллоҳ, мусофирда юрганларни!
Ойлар ,балки йиллар бўйи юртдан йироқ,
Ўртаб кетган юрак-бағрин соғинч фироқ.
Ота-она, дўст яқинлар унга муштоқ,
Асра Оллоҳ, мусофирда юрганларни!
Эртаю кеч дилдан қўймас сенинг зикринг,
Кўча куйда ётса ҳамки босиб шудринг.
Ҳаётидан нолимаслар қилиб шукринг,
Асра Оллоҳ мусофирда юрганларни!
Мусофирда юриб пулни супирмайди,
Минг азобда топар ризқин гапирмайди.
Юртин севар у ён қараб тупирмайди,
Асра Оллоҳ мусофирда юрганларни!