Bosh sahifa | Ortga qaytish

ҚАРИНДОШЛАР

Қайғунгизга шерик бўлар, эгиб бошлар,
Йиғласа гар, чин юракдан кўзин ёшлар,
Оғир дамда ярагай шу – елкадошлар,
Бахтимизга омон бўлсин қариндошлар!

Тўйингизда меҳмон кутар ёнингизда,
Хизматлари мудом турар ёдингизда,
Шодланишар сиздан-да шод кунингизда,
Бахтимизга омон бўлсин қариндошлар!

Йиқилсангиз янчиб ўтар бегоналар,
Вафо қилмас шаҳло кўзу мастоналар,
Дод эшитса келар ушбу дурдоналар
Бахтимизга омон бўлсин қариндошлар!

Жигардир у ҳолингиздан кулмайдиган,
Эл олдида юзни шувит қилмайдиган,
Қайда бўлманг меҳрингизни қумсайдиган
Бахтимизга омон бўлсин қариндошлар!