Саҳар туриб хонадон,
Файзин сўраб худодан.
Саришталик бошлагай,
Қишлоғим аёллари!
Озодадир ҳовли-жой,
Дилдан эрур бу чирой.
Фариштадир ҳойнаҳой,
Қишлоғим аёллари!
Рўзғоридан ортмаган,
Фарзанд суюб толмаган.
Шаҳар йўлин билмаган,
Қишлоғим аёллари!
Териб пахта, тонналаб
Кенг далани оралаб,
Қайтар кунни қоралаб,
Қишлоғим аёллари!
Ёрга юлдош ҳар ишда,
Жон чекар ҳар юмушда,
Ороми йўқ ҳам қишда,
Қишлоғим аёллари!
Тан-жонлари соғ бўлсин,
Суянгани бор бўлсин.
Ўй жойи гулзор бўлсин,
Қишлоғим аёллари!