Юрагимга ғам чўкар бўлса,
Кўзларимдан оқар бўлса ёш,
Бошим силаб меҳринг бағишлаб,
Овутарсан мунис, онажон.
Юришганда ишим юмушим,
Боролмасам қошингга бир зум,
Бахтим келса кулса омадим,
Шукур этдинг мунис, онажон.
Сочларингга қўниб оппоқ қор,
Юзларингга тушса-да ажин,
Фарзанд учун жонинг минг гаров
Дуогуйим мунис, онажон!
Бахтимизга омон бўл ҳар он,
Лабларингда бўлсин табассум,
Худойимга этгум шукрона,
Омон бўлгин азиз, онажон!