Bosh sahifa | Ortga qaytish

УСТОЗЛАРНИ УНУТИБ ҚЎЙДИК

Улар сабаб дунё,танидик,
Кўр бўлмадик, йўл топиб юрдик.
Аммо шулми меҳру оқибат-
Устозларни унутиб қўйдик!

Илм берган бизга юракдан,
Озод қилган кўплаб сўроқдан.
Бизлар эса қочиб тилакдан,
Устозларни унутиб қўйдик!

Ойда эмас ҳатто йилда бир,
Вақт топилмас кўрмоққа ахир.
Билмадим не бўларкан охир,
Устозларни унутиб қўйдик!

Узоқ эмас умр қамрови,
Устоз рози, омад гарови,
Кўпаймоқда сочнинг қирови
Устозларни унутиб қўйдик!