Баҳонгизни эл беради яхшилар,
Атаб сизга терма айтар бахшилар,
Хизматлари бесамармас юрт учун,
Оллоҳ Сизни суюк қилсин яхшилар!
Битта рўзғор кўплик қилар баъзида,
Нотавонмиз ҳатто хотин наздида.
Элга дармон доим ёруғ юзлида,
Оллоҳ Сизни суюк қилсин яхшилар!
Мақтанмайди элга хизмат қилдим деб,
Юрар баҳо яратганим берар деб,
Юрт ҳуснига меҳнатидан берар зеб,
Оллоҳ Сизни суюк қилсин яхшилар!
Тўғри йўлда доим ўғил ё қизинг,
Улар сабаб ёруғ элда гул юзинг.
Обод эрур қайки манзил, бор изинг
Оллоҳ Сизни суюк қилсин яхшилар!