Bosh sahifa | Ortga qaytish

Юртим каби

Умринг илдам туюлар баъзан,
Гоҳ мазмунли, гоҳ бефайз ҳаёт.
Ортимизда не қолар, дўстим,
Эзгу ишлар қилайлик бот-бот.

Ҳар не бўлса шу Ватан учун,
Ҳатто садқа бўлсин танда жон.
Тўғри йўлни тутса авлодинг,
Шу ҳам юртга вафо бир жахон.

Гиёҳ ўнмас жойларда юрдим,
Тинчлик билмас элларни кўрдим,
Меҳри дарё халқим соғиниб,
Ватан қадрин мадҳига турдим.

Савлати хўп шаҳарга учманг,
Давлати кўп манзила кўчманг,
Навоийдек буюк зот айтган
Олтин қафас домига учманг.

Баланд парвоз сўзга тобем йўқ,
Шоирлардек тунда хобим йўқ.
Бутун олам кезинг, майлига
Юртим каби бир офтобим йўқ!