Оллоҳим!
Ўзингдан ўзга чин, дўстим қолмади.
Дўст деган яқинлар, талаб толмади.
Бирма-бир йўқотдим, умрим улғайиб
Бу ҳам бир ҳикмат деб дилим йиғлади.
Рост ахир унутдим йиллар басма-бас,
Ишондим ҳар кимга, афсус сенгамас.
Бугун-чи қалб сўзлар, келар сасма-сас
Ўзингдан ўзга чин, дўстим қолмади...
Қўл калта қисматим, кулиб кетди дўст
Зўр бўлиб зўрни дўст, тутиб кетди дўст
Бу олам саҳнида - қатор ўтди дўст
Ўзингдан ўзга чин, дўстим қолмади...
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев