Bosh sahifa | Ortga qaytish

Эҳсон

Вақти келиб миннатинг бўлса,
Эҳсон қилма, қўйгин биродар!
Таъна қилсанг қилган яхшилик
Савобмас бу қарздир биродар!

Миннат юки оғир дастидан
Қадлар эгик, бўйу бастидан.
Бўлсанг агар алар наслидан
Эҳсон қилма қўйгин биродар!

Эҳсон ила жаннат кўзланар ,
Оллоҳ томон қалблар юзланар.
Бу мурувват эмас сўзланар-
Эҳсон қилма қўйгин биродар!

Ҳавас эмас ҳеч кимга танглик,
Бу синовга чидайди онглик.
Асли дунё шу билан ранглик
Эҳсон қилма қўйгин биродар!
@sherlar_rafael