Bosh sahifa | Ortga qaytish

Яхши сўз

Яхши сўз қолади одамдан
Кетса ҳам гарчи у оламдан.
Қанча дил суюнар ёд олиб
Яхшилик қолади одамдан.

Меҳрини улашгай ётга ҳам,
Аммо ҳеч олмагай ёдга ҳам.
Ихлосли, яратган зотга ҳам
Яхшилик қолади одамдан.

Қасрлар тузилди, бузилди
Ўрни йўқ тарихдан узилди.
Жоҳилни ким эслаб эзилди
Яхшилик қолади одамдан.

Навоий ҳазратдан келар сўз
Хаста дил давоси ширин сўз
Шу сўз-ла то абад улуғ юз
Яхши сўз қолади одамдан.
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдулла ўғли