Турфа хил одам бор, ҳақ сўзни суйган
Бошга тиғ келмасин, айтганни кўрдим.
Амал деб кўз юммай боладан кечган
Қасамхўр, худодан қайтганни кўрдим...
Шуртан газ конида турфа хил тақдир
Турфа хил иймону, шайтонни кўрдим
Бир муҳтож кимсага узатиб эҳсон
Миннатла қайтариб олганни кўрдим...
Кимгадир озори етмас кимса кўп
Юксалиб поғона, ўсганни кўрдим.
Бу ҳаёт қайнаган беадоқ чўлни-
Бу маним деганни, қусганни кўрдим...
Самимий чеҳра кўп шодон жамоа
Суҳбати дилларга давони кўрдим.
Ким кекса, кимдир ёш рўзғор эгаси-
Ҳалол ризқ йўлида даъвони кўрдим...
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев