Bosh sahifa | Ortga qaytish

Синфдош дўстга

Ташвишлар ортидан елиб югуриб,
Кечиргин бир ҳолинг, сўролмадик дўст
Гоҳ ҳаёт мактабин, дарслари оғир -
Ҳатто тўй базмингга, боролмадик дўст...

Аттестат олдигу кетдик тентираб,
Қўл силтаб кузатди мактаб мунғайиб.
Кейин кўп эсладим маъюслик сирин
Йироқлаб кетаркан дўстлар улғайиб..

Минг афсус бир синфга йиғолмас ҳаёт
Чорасиз жамулжам, бўлмоқ энди дўст
Умр ҳам жадал от, сурар бетиним-
Бахт эрур, гоҳ салом, демоқ энди дўст...
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев