Bosh sahifa | Ortga qaytish

Ўғлонларга

Ҳар ўғил Отага умид беқиёс
У бирла нурафшон умр неъмати.
Ахир у отанинг босар, изларин
Шукур деб яшайди Ота сийрати...

Ўғиллар Отага бўлсин мададкор
Беҳуда кетмасин унинг меҳнати.
Улар-ки хонадон орзу рўёби
Бўлмасин шунчаки қуруқ зийнати...
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев