Бировнинг дилини оғритма болам,
Бу оғриқ куч олиб қайтади бир кун.
Авф сўра қайтмасин, елгин-югургин
Ахир дил Оллоҳ деб айтади ҳар кун...
Бировнинг қалбига еткурма озор,
Бу озор кўкартмас унутма боғинг.
У нола чекдими афсус фойдасиз,
Ҳаловат билмайди бу умр чоғинг...
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев