Bosh sahifa | Ortga qaytish

Дўстларингга!

Кўп ортиқча баҳо берма, дўстларингга
Вақтлар келиб жавоб келмас сасларингга.
Надомат-ла бош чайқама, умр бекор-
Дард келганда кулиб ўтган дўстларингга!

Ёлғон билан қурилган уй қулар бир кун
Дўст йўқотган бир умрга бўлар маҳзун.
Ишонч сўнса ололмайди юрак таскин-
Кўп ортиқча баҳо берма, дўстларингга!

Мувозанат сақлаб юргин ҳолатларда
Бошга ғамлар келар айрим, соатларда.
Ушбу онда топилмас дўст, одатларда
Кўп ортиқча баҳо берма дўстларингга!

Борми дўстинг, ҳол харобда кулмайдиган?
Гар йиқилсанг сендан олдин йиғлайдиган?
Бундай дўстни кўп учратдим, излайдиган
Кўп ортиқча баҳо берма дўстларингга!
@sherlar_rafael