Bosh sahifa | Ortga qaytish

Меҳр

Йилдан йилга ўзгариб, кетаябди одамлар
Бир-биридан бехабар ўтаябди одамлар.
Меҳр отлиғ аразми, билмадиму билганим-
Бу туйғудан йироқлаб, кетаябди одамлар!

Замонамиз тинч шукур, очлар йўқдир бу элда
Тўқчиликдан қасрлар, бино бўлди бу элда.
Аммо шундай заминда меҳр тушди қай йўлга
Бегоналик авж олиб, кетаябди одамлар!

Бир-бирини йўқотиб бораябди одамлар
Ўз тўрига ўралиб қолаябди одамлар.
Замонада айб деманг, замонамиз тинч шукур
Меҳр сиздан ва биздан кетаябди одамлар!

Тўйлар кўпдир бу элда, шукур деймиз борига
Шунда ҳамки вақт топиб ярамаймиз корига
Дўст, қариндош жигарлар... маймун йиғлар ҳолига
Меҳр ранжиб йироқлаб, кетаябди одамлар!

Кўзни очинг азизлар, асли дунё хандалик
Унут бўлиб кетармиз, қилсак агар бандалик.
Оқибатни унутмоқ... осонмикан шунчалик-
Меҳр сиздан ва биздан кетаябди одамлар!
@sherlar_rafael