Яна тонг, керишиб олаябсиз нафас
Ҳоришдан толишдан, тетикиб анча.
Шу фурсат Оллоҳнинг биласизми дўст
Тонг насиб этмаган бандаси қанча...
Улгуринг қуёш бош, кўтармай туриб
Тонг саҳар таҳорат, бомдод фарзига.
Бу улуғ субҳидам дуолар қабул
Тўлитманг аъмолни сажда қарзига...
Нонушта қиласиз дастурхон тўла
Ризқ учун бир бўлсин қилинг шукрона.
Қай юртда қай кимлар очлар фарёди
Бор ҳануз, эслатай сизга дўстона...
Нолиманг гар келса гоҳ танглик учун
Бу ҳам бир яратган синов ҳикмати.
Тан соғми шукур деб, босинг қадамни
Хуш қилинг ниятлар, ўтар заҳмати...
Кимдадир оёқ йўқ қадам қўйгали
Кимда қўл...кўтариб дуо қилгани.
Етимлик қисмати гўдаклар тўла
Она йўқ, чақирса болам дегани...
Яна ким мусофир кезар дарбадар
Ватан йўқ бир парча ҳаловат учун...
Бу сўзлар кетмасин беҳуда эй дўст
Шукур денг, ҳар лаҳза тароват учун...
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев