Bosh sahifa | Ortga qaytish

ҚАШҚАДАРЁ БУ

Олтин бу воҳанинг ифори ўзга,
Завқу-шавқ бағишлар чиройи кўзга,
Бу юртни сўзласам, таърифин сизга
Мардларнинг макони Қашқадарё бу!

Номардга қўл бермас, қонига сингган
Қай ғаним келмасин бирлашиб енгган.
Дўстларга меҳрибон жонидан кечган,
Мардларнинг макони Қашқадарё бу!

Темурдек бобомга аллалар айтган,
Бағрида беҳисоб пирлари ётган.
Туз нонин еганлар соғиниб қайтган
Мардларнинг макони Қашқадарё бу!

Гўзал Кеш, Насафнинг довруғи бисёр,
Ўғил-қиз фарзанди қилар ифтихор.
Халқи ҳам самимий, айтаман такрор
Мардларнинг макони Қашқадарё бу!
@sherlar_rafael
✍️Рафаэл Сайдуллаев