«Қайси юртни билай десанг аҳволини,
Сайр айла, бозор ила мозорини…»
Чаман этмиш ҳар кишики гулзорини,
Шундай севгум-Қашқадарё Ғузорини!
Ахмад Дониш яшаб ўтган қўрғонида,
Не полвонлар кураш тушган майдонида.
Вафо мангу мадҳ этилгай достонида,
Шундан севгум-Қашқадарё Ғузорини!
Хизр бобом дуо қилган бозорини,
Савдо қилган обод қилар рўзғорини.
Халқи бирдам, кўрсатмайди озорини
Шундан севгум-Қашқадарё Ғузорини!
Пахта-ғалла хирмонидан кўз қамашар,
Чўлда ўлкан заводлари, бир ярашар.
Меҳнат ила халқи мамнун хуш яшашар
Шундан севгум-Қашқадарё Ғузорини!
@sherlar_rafael