Bosh sahifa | Ortga qaytish

Дўст

Ҳар ким ҳам, ҳолингни сўрамайди дўст,
Йиқилсанг қайрилиб, қарамайди дўст.
Пулингга, молингга учма биродар-
Пайт келар, корингга ярамайди дўст!

Эс ҳушинг борида танла ўз йўлинг,
Иймонинг асрагил покла қалб, дилинг.
Қадрингга етар ким, тортма ҳеч қўлинг,
Зарур чоғ ўзга ҳол, сўрамайди дўст!

Бор инсон бошида турфа хил синов,
Бировдан ўтганин билмайди биров.
Дўст борми сўроқла, яшайди бир нав
У сендан ўзгасин, тиламайди дўст!

Гоҳида ҳол бўлмас ҳатто нафасга,
Тушгандек бўлар жон худди қафасга.
Жавобинг йўқми бил, шу дамда сасга
Энди дўст ёнингга йўламайди дўст...
@sherlar_rafael