Қирқ тўрт йилки, замин туҳфаси
Газ конларин улкан саҳнаси.
Кўп юртларнинг, келган ҳаваси-
Сўнмасин ҳеч,оловинг Шуртан!
Қанча диллар хушнуд газингдан
Обод рўзғор, берган тузингдан.
Айланайин юзинг, кўзингдан
Сўнмасин ҳеч,оловинг Шуртан!
Чароғондир завод савлатинг
Манзур сендан обод давлатинг
Мангу бўлсин, шуҳрат шавкатинг
Сўнмасин ҳеч,оловинг Шуртан!
Аҳил иноқ сенда жам минглаб,
Ишлар ходим, ўзлигин англаб.
Юрайлик дер, шовқининг тинглаб
Сўнмасин ҳеч, оловинг Шуртан!
Сен туфайли чўл, адир бўстон
Номинг эрур ҳар тилда достон.
Сен машъали, жон Ўзбекистон
Сўнмасин ҳеч, оловинг Шуртан!