Кел эй дўст, яшайлик бирлашиб мангу
Яйратиб яшнатиб боғу-бўстонни.
Яхшидан боғ қолар, кел эй жаҳонга
Довруғин таратиб, Ўзбекистонни !
Бу замин авлиё, пирлар маскани
Не қонлар тўкилган, ғаним тўсгани.
У керак авлодлар, шодон ўсгани
Яшнатиб яшайлик, Ўзбекистонни !
Нолима ҳаётга қилиб эътироз
Қараб қўй, бобо уй турибдими соз?
Сўнг яшар уйингга боқиб тур бироз...
Юрак-ла севайлик, Ўзбекистонни !
Гар ниҳол экмасак биздан не қолар,
Кун келиб айт-чи дўст, ким эсга олар.
Бу Ватан тупроғи аллалаб ётар-
Жон қадар севайлик Ўзбекистонни!