Bosh sahifa | Ortga qaytish

Устоз бу

Устоз бу- машъала тутиб қўлингга
Ёруғ нур тушмоғин истар йўлингга.
У шундай яралган, шундай ҳоҳиши,
"Олға юр қайрилма, ўнгу-сўлингга!"

Устоз бу-суюнган отангдан зиёд,
Ҳар марранг у учун, қувонч беқиёс.
Шу боис бу олам барҳақ, бардавом
Беминнат меҳнати қилинмас қиёс.

Борини бахш этар бир шам мисоли
Фарзандсан у учун умид гулшани.
Кун келиб шу устоз, устозим десанг
Рози у, бежизмас, тутган гулхани...
@sherlar_rafael