Болалар улғайиб боргани сари
Оламни тўлдирар ҳовлилар сафи.
Ва афсус ҳақиқат, тугаб умрлар
Кенгайиб боради, қабрлар сафи...
Ким ёшин яшаган, ошин ошаган
Яна ким кимлигин билмай яшаган.
Бу олам ёнма-ён жойин тўшаган
Кенгайиб борябди, қабрлар сафи...
@sherlar_rafael