Bosh sahifa | Ortga qaytish

Мақсад фақат пул бўлиб қолди.

Қаён боқма, бўлай деб юлиш,
Нафс бобида, тўхтамай юриш.
Савоб ҳатто, трендда бўлиш
Мақсад фақат пул бўлиб қолди.

Тирикчилик қурсин бу замон,
Одам феълин ўзгартди ёмон.
Яшай десанг, заминда омон
Мақсад фақат пул бўлиб қолди.

Бугун кўплар обру талашган,
Мол дунёга ўтли қарашган.
Эркатойга, амал сўрашган
Мақсад фақат пул бўлиб қолди.

Бир чеккада унсиз китоблар,
Чангда қолди ўтмиш хитоблар.
Илму фандан йироқ шитоблар
Мақсад фақат пул бўлиб қолди…

Оқибат ҳам бугун ҳижолат,
Миннатлидай дўсти диёнат.
Фойда унса, осон хиёнат
Мақсад фақат пул бўлиб қолди.