Насиҳат айлади, не бўлсин жиян
Ижоддан тўхтама ёзиб тур шеъринг.
Сендан кўп умидим ёзавер майли
Ҳатто барқ урса ҳам сатрда феълинг.
Китобинг нашрга турибди тайёр
Кўп чўзма тузибсан улкан шажара.
Бу китоб бағрига олар сандиқлар,
Аждодлар исми жам, удир хотира...
Китоблар чиқаргин қатор ва қатор,
Тарихга номингни битиб қўй жиян.
Аммо бу машаққат, бойлик кўзлама
Бу йўлда бой бўлсам, бўлардим инон...
Яна кўп насиҳат айлади давом,
Гоҳида вақтимни, сўраб тинглашга.
Бугун кўп надомат, афсус ўшанда
Бу ақлим етмабди, сўзин англашга...
Одамнинг дилидан ўтаркан нелар,
Балки ҳис этарми умр поёнин.
Йўқ-са бу суҳбатни этмасди баён
Энди бу сўз эслаб, чекарман фиғон...
Бугун тош қотганча қабр бошида,
Сўзга тил келмайин бўлибман ҳайкал.
Шундай зот ўтдия, ўзин ўйламай
Мен фақир умрига берай деб сайқал!