Bosh sahifa | Ortga qaytish

УСТОЗИМ АБДИОЛИМ ЭРГАШЕВ ХОТИРАСИГА

Аслида имтиҳон эрур бу дунё,
Бандага хос эмас абадий умр.
Бу боқий оламга кимлар келмади
Келганлар кетдилар қолдириб ҳажр ...

Ортидан дод солиб йиғлаб куйиш бор,
Одамга меросдир айрилиқ ситам.
Уларнинг ҳар изи сабоқ беқиёс
Шу боис кўзда ёш, тутилар мотам...

Қолса гар эслатиб гўзал хотира,
Бу УМР зоемас, бўлғуси ибрат.
Эзгулик улашган Одам ўлмагай
У ҳақда кўп давр, қилинар суҳбат...

Демак У ўлмаган яшайди кўп вақт,
Ҳали кўп тилларда бўлади достон.
У ахир Ижодкор, эди муаллим -
Шогирдлар бу йўлни этади бўстон!