Тупроқдан яралиб, тупроққа қайтиб
Мангулик қаърига сингаркан ОДАМ.
Бу олам меҳмони, билмас неча кун
Бандалик мақомин тутаркан Одам.
Бу башар яралди, олам саҳнига
Не зотлар келмади, кетдилар бир-бир.
Бандалик аслида гўзал имтиҳон
Яратган қошига қайтилар охир...
Одамнинг ортидан қолса яхши сўз,
Бекормас насиба, этилган умр.
Шу умр туфайли дуо бардавом
Шу дуо тингунча, давомли ажр...
Ўтганлар ортидан дуолар йўллаб
Эсламоқ ҳар яқин, авлод учун фарз...
Ҳақ таниб уларга, жаннат тиламоқ -
Энди бу қолганни, бўйнидаги қарз...