Bosh sahifa | Ortga qaytish

ДЎСТ БОР

Дўстлар ичра шундай дўст бор,
Гар оҳ десанг, қақшар вужуди.
Қалқонидир номинг, ғуруринг
Кўрган кишин келар таъжуби.

У шундай дўст, токи қиёмат
Ўз аҳдида мўқим тургувчи.
Дўстлар сари отилган ўққа,
Ўз бағрини тутиб бергувчи.

У шундай дўст еяр нонини,
Миннат қилмай дўстга атаган.
Мусибатда тортмай оёғин
Далда бериб кунга яраган...

Борми шундай дўстинг, омадинг
Ет қадрига, эгиб савлатинг.
Топилмайди ўзга, излама
Етмас умринг, молинг давлатинг...