Bosh sahifa | Ortga qaytish

Янги авлод аҳволи

Карра жадвал учун жой, йўқдир бугун каллада
Нима керак айфон бор, дейди ҳар ким ҳаммада.
Интернетга кирсак бас, бўлди олам гулистон
Савол беринг жавоб бор, топилар зум паллада …

Нима керак китоблар, ташвиш улар барчаси
Ишласа бас интернет, удир билим дарчаси.
Улғаймоқда шу хаёл, шу тушунча зеб бериб
Эртасидан умидвор, кўп юракнинг парчаси…

Савод шундай юқори битта сўзда тўрт хато
Кўз юмамиз ноилож, тенгдошидан зўр «зато».
Бу авлоднинг айбимас, асли бизнинг хатомиз
Бошдан таълим бермаган асли Сизу биз «нето»…