Ҳар ким ҳам, ҳолингни сўрамайди дўст,
Йиқилсанг қайрилиб қарамайди дўст.
Пулингга, молингга учма биродар,
Пайт келар корингга ярамайди дўст!
Эс ҳушинг борида танлагин йўлинг,
Иймонинг асрагил покла қалб, дилинг.
Қадрингга етар ким, тортма ҳеч қўлинг,
Зарур чоғ, ёнингдан силжимайди дўст!
Бор инсон бошида турфа хил синов,
Бировдан ўтганин билмайди биров.
Сочингга тушмайин бир тутам қиров,
Назар сол, ҳар ким ҳам сўрамайди дўст!
Гоҳида ҳол бўлмас ҳатто нафасга,
Тушгандек бўлар жон худди қафасга.
Шундайин дамда ҳам бирорта касга,
Ҳеч муҳтож бўлмагин, йўламайди дўст…