Bosh sahifa | Ortga qaytish

ҲАВАС ИЛА

Қирқдан ўтиб сочим узра ёғиб қор,
Англаганим бул умримга Оллоҳ ёр.
Яратганга шукур дейман яна бор
Ҳавас ила, яшаб келдим биродар!

Ҳар инсоннни енгадиган кибр бор,
Шу хислатин мағлуб этар, толе ёр.
Бу олам-ки асло суймас ҳаводор,
Ҳавас ила, яшаб юргин биродар!