Ҳамма ҳам ютуғинг кўролмас болам,
Йиқилсанг ҳолингни сўролмас болам.
Ранжима азалдан, бу халққа аён-
Ғанимлар ғийбатсиз, туролмас болам!
Дадил бос қадаминг ортингда борман,
Сен учун қалқону, юксалар тоғман.
Ким нелар демасин мақсадинг кўзла
Шу мақсад йўлида гуллаган боғман!