Майли болам, кимлар кулса кулаверсин
Парво қилма не десалар деяверсин.
Бу олам кенг, ўз танлови юраверсин,
Сенчи қўлдан қўйма китоб, удир дўстинг!
Китобларга ошно бўлгин, йўл ёритгай
Замин нима , коиноту нур танитгай.
Кимдир бунга ишонмагай, тез унутгай
Сен-чи қўлдан қўйма китоб, удир дўстинг!
Йиллар бўйи сатрларга ошно отанг,
Китобларга меҳр қўйиб келар бобонг.
Англаганга китоблар ҳам берар оҳанг
Қўлдан қўйма асло китоб, удир дўстинг!