Никоҳ бу, тақдирнинг ҳукмидир билсанг,
Оллоҳнинг неъмати, бу қувонч билсанг.
Сен ушбу оила чамани бўлиб-
Турмушнинг хар онин, қабул этолсанг
Келинжон! Оқ либос муборак бўлсин!
Сенингдек мард ўғлим, бўлсин деганлар,
Қиз берсам юракдан суйсин деганлар.
Хавасла бахт тилаб дуо килганлар,
Сиз каби қувончу, шодликка етсин
Aзизжон! Куёвлик муборак булсин!