Хаёлга хам келмай у дам шаштингиздан,
Дард енгганин билмабмиз ҳам сиртингиздан.
Энди дийдор қолди маҳшар, орзу бўлиб –
Жиянларим қолди йиғлаб, ортингиздан...
Тоғлардан ҳам баланд эди,тоқатингиз,
Чаман бўлиб ер кўрсатди, меҳнатингиз.
Аммо кўрмай кетдингиз-а, роҳатингиз
Аммажоним қолди йиғлаб ортингиздан...
Қўш келинни орзу қилиб, эгизларга,
Тўй қилмоққа ният эди, шу кузларга.
Афсус эслаб ёш қўйилар бу кўзларга,
Қариндошлар қолди йиғлаб ортингиздан...
Армон энди , тополмайин изларингиз
Йиғлаб қолди учта гулгун қизларингиз.
Тўрт уғилга ҳаёт дарси, сўзларингиз,
Жиянларим қолди йиғлаб, ортингиздан...