Келинлик, куёвлик завқи ўзгача
Бу дамни қумсашар, токи юзгача.
Ҳар инсон умрида энг гўзал лаҳза
Хотира бўлгайдир, ҳар бир сўзгача.
Сўнг фарзанд кўради қувониб чексиз,
Тўй қилар эл аро ош бериб шаксиз.
Гўзалдир бу ҳаёт шу билан, ҳақсиз
Аммо бўл дамларнинг гашти ўзгача!
Қанча дўст, дугона ҳавасла боққан,
Қандай бахт биргадир, юракка ёққан.
Қувониб кўз ёшлар шашқатор оққан,
Бу ёшлик йилларнинг завқи ўзгача!
Жуфт бўлиб яшамоқ Худонинг амри,
Бир бирин суйса ким етади сабри.
Ҳеч кимса кўрмасин айрилиқ жабри,
Қўш қариб кексайиш гашти ўзгача!