Кенг кўчалар зеб бериб,
Кўрк очмоқда чиройи.
Ярашаркан унга ҳам,
Қават уйлар бинойи.
Кўз тегмасин худойим,
Яшнар, Ғузор чиройи!
Юртбошимдан эътибор,
Йиллаб кутди бу Ғузор.
Ислоҳотлар амалда,
Қўллар уни ҳоким бор.
Тадбири хуп анойи,
Яшнатар юрт чиройи!
Янги боғлар барқ уриб,
Турар юртга зеб бериб.
Қадоқ қўллар меҳнати,
Таҳсин дерлар бир кўриб.
Бу сўз эмас ҳавойи,
Яшнар, Ғузор чиройи!
Азал бу эл ҳамжиҳат,
Боболардан бу сифат.
Кўриб хушнуд халқини,
Дил туяди минг роҳат.
Мустажоб эл дуойи,
Яшнар Ғузор чиройи!
Обод бўлсин ҳар уйинг,
Бўлсин юртда обрўйинг.
Тарихингдир минг аср,
Нишонлайлик биз тўйинг.
Гулла, яшна Ғузорим
Битдим-да бир, изҳорим!