Bosh sahifa | Ortga qaytish

ВАТАН

Бағрингда туғилиб камол топди тан,
Шул боис онамдек азизсан Ватан.
Бу юртнинг ҳар шаъни номус, ғурурим
Қандайин севмайин, мен сени Ватан?!

Сарҳадинг тарк этсам, соғинч иштиёқ
Ҳар лаҳза азоблар бошдан то оёқ.
Онамдек кутурсан йўлимни муштоқ,
Қандайин севмайин, мен сени Ватан?!

Ҳар қарич тупроғинг муқаддас Ватан,
Англагай бу ҳисни гадоми султон.
Чиройинг ортади, ортади ҳар тонг,
Қандайин севмайин, мен сени Ватан?!

Юрт мадҳи ҳар дилга, бериб ҳаяжон,
Гўдак дер ҳатто-ки, юртим жонажон.
Шўх шодон улғайса, қувноқ болажон,
Қандайин севмайин, мен сени Ватан?!