Қон-қардош кўнглингга қарайди,
Тўй азанг жигар, — деб сўрайди.
Кутсанг-да дастурхон тузатиб,
Эл аввал кимлигинг сўрайди.
Оғир дам бўлмасанг эл билан,
Тенг бўлур обруйинг ер билан.
Оқсанг-да дод дея сел билан,
Эл аввал кимлигинг сўрайди.
@sherlar_rafael
✍Рафаэл Сайдуллаев
🏘Каприн _29.10.2025 й