Bosh sahifa | Ortga qaytish

Бўлди

Оддий ҳол, ароқлар очиқ ошкора
Аёллар базмига қўйилар бўлди.
Миллатнинг бошидан аср тушмаган
Дўппилар азада кийилар бўлди...

Аллани унутди бугун оналар
Гўдаклар бешиксиз, улғаяр бўлди.
Эҳ аттанг унутиб, удум-қадрият
Юраклар меҳрсиз сарғаяр бўлди...

Алпомиш, Гўрўғли достон беқадр
Тор бугун, бахшига бегона бўлди.
Яланғоч баданлар саҳнада кўз-кўз
Ор-номус, ҳаёлар ҳайрона бўлди...
✍Рафаэл Сайдуллаев
🏘Ғузор_13.08.2025 й
sherlarim.uz
@sherlar_rafael