Bosh sahifa | Ortga qaytish

Бобомнинг супаси

Эсимда, бобомнинг салқин супаси
Кенг ҳовли, узумзор, гилос шодаси.
Сояси кенг қулоч улкан гужумнинг
Сут, қатиқ илинар баланд новдаси...

Кун аро, ё ҳафта файзли бобомнинг
Бу салқин супаси тўларди лим-лим.
Бир ёнда тоғалар, онам, холамлар
Отасин, Онасин тингларди жим-жим...

Бу ҳовли тўларди шўхшан болага
Чопқиллаб тегинар гулу лолага.
Эсласам барчамиз, Эргаш бобонинг-
Эркаси эканмиз, тушмас "чора"га...

Билмадим, билганим бу файзли гўша
Энг ёрқин хотира, то сўнгги нафас.
Бугун йўқ бобо-ю , момо ҳам кўкда
Уларнинг супаси...суъратда холос.
@sherlar_rafael
✍Рафаэл Сайдуллаев
🏘Ғузор_28.07.2025 й