Bosh sahifa | Ortga qaytish

Қўйгин энди

Қўйгин энди тушларимга кирмагин санам,
Умр ўтди, йиллар қолди ортда дарбадар.
Энди узоқ ўтмиш сари қўймаймиз қадам,
Ҳолим сўрма, ҳатто тушда берма ҳеч хабар!

Қай гумонлар дилинг ғашлаб ўртагани рост,
Мавҳум бўлиб ҳаётингдан йўқолганим рост.
Аммо чора топмай сира бўзлаганим рост,
Йўл бермади, бермадилар бундан бир хабар

"Икки дунё розимасман сўзим олмасанг!..."
Айро қилди ҳаётимиз шу ҳукм билсанг.
Мен бахтлиман гарчи бахтли яшаб юролсанг,
Қўйгин энди тушларимда берма ҳеч хабар!

Мен яшадим бу дунёда армон базмида,
Не гуноҳим жавоб топмай ҳаёт измида.
Кўнгил деган кўнар экан кимлар наздида,
Аммо инсон яшар экан бўлиб дарбадар...

Қўйгин энди тушларимга кирмагин санам...

Рафаэл Сайдуллаев
Ғузор _24.06.2022 йил