СИНФДОШ ДЎСТ ДИЛГА ЯҚИНЛАР!
Сизлар ила ўтди гул ёшлик,
Баъзан оғир, баъзан бебошлик.
Завқли эди жойлар талашлик
Синфдош дўст, дилга яқинлар!
Жажжи бола эдик бир замон,
Кўрган киши бўл дерди омон.
Кўрмабмиз-а ҳеч кимни ёмон,
Синфдош дўст, дилга яқинлар!
Улғайдик тез, мактаб саҳнида
Тўйиб, тўймай устоз меҳрига.
Қолдикмикан кимлар зеҳнида,
Синфдош дўст, дилга яқинлар!
Бугун турфа тақдир йўлимиз
Насибми йўқ ушлар қўлимиз.
Салом йўллаб турсин тилимиз,
Синфдош дўст, дилга яқинлар!
@sherlar_rafael
3.08.2022 йил
✍️Рафаэл Сайдуллаев