Bosh sahifa | Ortga qaytish

Сўнгги қўнғироқ


Бир дунё орзулар ила келганим,
Бугун остонангдан кетарман мактаб.
Кўз очиб юмгунча ўтибди йиллар,
Улғайиб қадрингни билибман мактаб.

Устозлар меҳридан болалик шодон,
Лаҳзага бой қилиб, улғайтдинг мактаб.
Бугун-чи сўнгги бор қўнғироқ ила,
Алвидо дегандек сўз айтдинг мактаб!

Синфдош дўстларим кўзларида ёш,
Қаршингда жам бўлиб эгиб турар бош.
Оз эмас 11 йил бўлолдинг сирдош,
Йиғласак кечиргин бу дамда,мактаб!

Алифбо танидик, дарслар тингладик,
Бағрингда улғайиб дунё англадик.
Қўнғироқ жарангдан бироз титрадик,
Муқаддас даргоҳим, жонажон мактаб!

Парвозга шай бугун бу ўғил-қизинг,
Қай марра қучмасин бор унда изинг.
Ҳамиша ёруғлар айласин юзинг,
Хуш қолгин, жонажон, қадрдон мактаб...
sherlarim.uz
@sherlar_rafael
Рафаэл Сайдуллаев