Bosh sahifa | Ortga qaytish

Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига



Муғуллар зулмидан эзилган элга
Озодлик байроғин тутқазди Темур.
Жам қилиб элатлар адолат бирла
Туроннинг довруғин таратди Темур.

Салтанат сарҳадин ёйиб кўп қулоч
Самарқанд айлади замин гавҳари.
Қай манзил юрмасин тилаб омонлик
Дўст қўлин узатди замон сарвари.

Пир билиб улуғлар аллома суюб
Машвират чорлади илм бобида.
Шу боис бу юртнинг даҳолари кўп
Маърифат бор эди Темур қонида.

Асрлар ўтсада давлат қудрати-
Бинолар лол этмиш савлат, ҳайбати.
Меъмори буюк-ки, ҳануз бу юртга
Кенг жаҳон аҳлининг келар ҳайрати...
@sherlar_rafael
sherlarim.uz
Рафаэл Сайдуллаев
Ғузор_8.04.2025 й