Йўқламай қўйдига бир-биримизни!
Юмушлардан ортмайин сира
Ёш улғаяр, кўз тортиб хира.
Ким айтади, сен-мени жўра
Йўқламай қўйдиг-а, бир-биримизни !
Бегона бўлмоқда қадамлар,
Риштасин узганча тутамлар.
Ҳар дилга хуш келиб ситамлар
Йўқламай қўйдиг-а, бир-биримизни!
Дунёни кузатиб ҳар уйда
Билмайин дўст ҳоли не куйда
Юрибмиз тентираб ҳар ўйда.
Йўқламай қўйдиг-а, бир-биримизни!
Замон тез, шошамиз қайгадир
Бу танлар қийнаган пойгадир.
Борар йўл тупроқли жойгадир
Йўқламай қўйдиг-а, бир-биримизни...
@sherlar_rafael
sherlarim.uz
Рафаэл Сайдуллаев
3-4.04.2025 й